Оферта

Оммавий оферта

(HUMO рақамидаги СМС-ахборот хизматини тақдим этиш тўғрисида)

Тошкент ш. «10» февраль 2025 йил

Ушбу ҳужжат “HUMO” тўлов тизими банк пластик карталарини сақловчи жисмоний шахсларга (матнда кейинги ўринларда Фойдаланувчи деб юритилади) «HUMO OTP-кодларини жўнатиш» сервисидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш учун шартнома (матнда кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузиш ҳақидаги расмий таклиф (оммавий оферта) ҳисобланади.

Техник жиҳатдан «HUMO OTP-кодларини жўнатиш» сервиси (матнда кейинги ўринларда Сервис деб юритилади) «Octotelecom» МЧЖ (матнда кейинги ўринларда СМС-Марказ деб юритилди) томонидан Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа операторлари (матнда кейинги ўринларда Операторлар деб юритилади) билан ҳамкорликда кўрсатилади.

Фойдаланувчи ушбу Офертада назарда тутилган ҳаракатларни бажариши у қуйида келтирилган шартларга сўзсиз рози эканлигини англатади (Оферта акцепти). Оферта акцепти амалга оширилган пайтдан бошлаб Шартнома тузилган ҳисобланади.

Шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган барча ҳолатлар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва иш муомаласи одатларига амал қиладилар.

 

 АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

 СМС-Марказ – Сервиснинг иш қобилиятини ахборот ва технологик жиҳатдан кузатиб бориш ва қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи юридик шахс.

Фойдаланувчи – “HUMO” тўлов тизими банк пластик банк картасини сақловчи ва Сервисга уланган муомалага лаёқатли жисмоний шахс.

«HUMO OTP-кодларини жўнатиш» сервиси (матнда кейинги ўринларда Сервис деб юритилади) – ахборот-технологик ечимлар комплекси бўлиб, унинг ёрдамида банк картасини сақловчи SMS-хабарлар воситасида ўз картасининг ҳисобварағи бўйича операциялар ҳақида хабарлар ва хабарномаларни мобил телефонига олиш имкониятига эга бўлади.

Банк (пластик) картаси – Ўзбекистон Республикаси банки томонидан эмиссияланган, онлайн режимида ишлайдиган “HUMO” тўлов тизими тўлов картаси.

 

 АКЦЕПТ ТАРТИБИ

 2.1. Ушбу Оферта акцепти Фойдаланувчи томонидан ўз банк пластик картасининг эмитент банк бўлимида Сервисга уланиш (Сервисни мобил телефони рақамига боғлаш) йўли билан ёки банкомат ёрдамида амалга оширилади. Сервисга уланиш ҳақида батафсил ахборотни www.humocard.uz сайтида олиш мумкин.

2.2. Қуйида келтирилган шартларга рози бўлмасангиз, Сервисдан фойдаланмасликни сўраймиз.

 

 

 

 

ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

3.1. СМС-Марказ “HUMO” тўлов тизими пластик карталари Фойдаланувчиларига банк картасини ўзида сақловчига бир марталик олти хонали ОТП кодларидан иборат бўлган СМС-хабарларни қўйидаги мақсадлар учун олиши мумким бўлган хизматларни тақдим этади:

3.1.1. Банк картасини банк ёки тўлов ташкилоти мобил иловасига қўшиш мобайнида;

3.1.2. Банк картаси орқали веб-сайтларда амалга оширилган онлайн транзакцияларни тасдиқлаш мобайнида.

3.2. Сервис фақат Сервисни боғлаш амалга оширилган Фойдаланувчининг мобил телефони рақами СМС-Марказ бундай турдаги хизматлар кўрсатиш тўғрисида келишган Операторнинг рақамлар базасига кирган ҳолда амалга оширилади.

3.3. Шунингдек, СМС-Марказ зарурат туғилганда HUMO тўлов тизими пластик карталаридан Фойдаланувчиларга, банк картасини сақловчи ўзига тегишли банк пластик картаси ёрдамида бажарилган барча операциялар (маблағлар киритилиши, маблағларни ҳисобдан ўчириш, картада маблағлар қолдиғи ва бошка маълумотлар) ҳақида СМС-хабарлар ёрдамида мобил телефонига хабарномалар олиш имкониятини берувчи Сервис кўрсатиш ҳуқуқига эгадир.

 

ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ.

 4.1. Пластик карточка эгалари учун Хизмат нархи Ucell, Humans, Beeline, UMS, Perfectum ва Uzmobile операторларида — ҳар бир кирувчи СМС-хабар учун— 84,2 сўмни ташкил этади.

4.2. Маблағларни ҳисобдан ўчириш ҳар бир келувчи хабар учун Фойдаланувчининг Сервисга уланаётганда унга боғланган мобил ҳисоб варағидан автоматик тартибда амалга оширилади.

4.3. Фойдаланувчининг мобил ҳисоб-рақамида камида 3 (уч) календар ойи давомида маблағлар бўлмаган тақдирда ёки бошқа сабабларга кўра мобил ҳисоб-рақами блок қилинган бўлса Хизмат вақтинчалик тўхтатиб қўйилади.

 

ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

5.1. СМС-Марказ қуйидаги мажбуриятларни олади:

— Сервис узлуксиз ишлашини таъминлаш;

— Сервисни кўрсатиш жараёнида СМС-Марказга маълум бўлган Фойдаланувчи шахсий

маълумотларининг махфийлигини таъминлаш.

5.2. Фойдаланувчи қуйидаги мажбуриятларни олади:

— Ушбу Оферта талабларини бажариш;

— Сервисни олишни амалга ошириш имконини берадиган қурилманинг ахборот

борасидаги хавфсизлигини мустақил равишда таъминлаш;

— Сервисдан ғайриқонуний мақсадларда фойдаланмаслик.

5.3. СМС-Марказ бир томонлама тартибда ушбу Офертага ўзгартишлар киритишга ҳақли, бунда у Фойдаланувчини бу ҳақда кўрсатилган ўзгартишларни СМС-Марказ сайтида эълон қилиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида хабар бериш йўли билан хабардор қилади.

5.4. СМС-Маркази МБПМ томонидан тақдим этилган янгиликлар билан Фойдаланувчиларни ўз вақтида хабардор этишлари даркор.

 

 ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 6.1. Томонлар ушбу Шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

6.2. СМС-Марказ Фойдаланувчи ушбу Оферта шартлари билан танишмагани ва (ёки) ўз вақтида танишмагани туфайли Фойдаланувчида юзага келган ҳар қандай зарарлар учун жавоб бермайди.

6.3. СМС-Марказ Шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлик учун, агар бундай бажармаслик СМС-Марказ назорати доирасидан ташқаридаги сабаблар билан белгиланган бўлса, жавоб бермайди. СМС-Марказ назорат доираси фақат Сервиснинг ўз ишлаш қобилияти билан чекланади ва HUMO тизими (МБПМ)дан олинган ахборотнинг ишончлилиги ва уни ўз вақтида олиш учун, шунингдек учинчи шахсларнинг айби билан юз берган носозликлар ёки давлат идоралари ёки суд ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тақиқлар ва чеклашлар туфайли ишда юз берган узилишлар учун жавобгарликни ўз ичига олмайди.

6.4. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликдан, агар бундай бажармаслик Шартнома тузилгандан кейин Томон олдиндан кўра билиши ҳам, оқилона чоралар билан олдини олиши ҳам мумкин бўлмаган фавқулодда ҳодисалар натижасида юзага келган енгилмас куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибати бўлса, озод қилинадилар.

 

 ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ

7.1. Фойдаланувчи исталган вақтда Шартномани бажаришдан ўз “HUMO” тўлов тизими банк пластик картасининг эмитент банк бўлимида ёки банкомат ёрдамида Сервисни ўчириш йўли билан бош тортишга ҳақли.

7.2. Сервис ўчирилганидан кейин дарҳол Шартнома бекор қилинган ҳисобланади.

7.3. Офертанинг 4.3. бандида қайд этилган сабабларга мувофиқ Хизматнинг вақтинчалик тўхтатилиши Шартноманинг бекор қилинишини англатмайди.

7.4. Хизмат ёқилган вақтда унга бириктирилган Фойдаланувчининг мобил ҳисоб-рақами баланси кетма-кет 2 (икки) календарь ойи давомида ноль (0 га тенг) ёки салбий (баланс суммаси 0 дан кам бўлганда, уяли алоқа хизматлари учун қарздорлик бўлганда) бўлган тақдирда шартнома автоматик тартибда бекор қилинади. Ушбу ҳолатда СМС-Марказ Хизматни бир томонлама тартибда ўчиради.

 

 НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

 8.1. Ушбу Шартномадан келиб чиққан ҳар қандай низо тинч йўл билан ёки Фойдаланувчининг ёзма мурожаатига биноан эътироз билдириш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мурожаатни кўриб чиқиш муддати ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

8.2. Юзага келган низо эътироз билдириш тартибида ҳал этилмаган тақдирда, у жавобгар жойлашган ердаги тегишли суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши лозим.

БОШҚА ШАРТЛАР

9.1. Шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган барча ҳолатлар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва иш муомаласи одатларига амал қиладилар.

9.2. Фойдаланувчи ушбу Оферта акцепти билан Шартноманинг барча шартларига сўзсиз рози эканлигини тасдиқлайди ва уни бажариш мажбуриятини олади.

 

СМС-МАРКАЗ РЕКВИЗИТЛАРИ.

 

«Octotelecom» МЧЖ

100100 Республика Узбекистан, Яккасарайский район, МСГ Шохжахон, ул. Бобура 34

P/C: 20208000907002444001

В ОПЕРУ АО «Octobank»

МФО: 00980

ИНН:311073917

ОКЭД: 61200

ОКПО 17763498

Тел: (99878) 781 11 11

Тел: (99871) 200 08 88 (Банк пластик картаси эгалари учун)

e-mail: info@octotelecom.uz